
Жамолов Бежан Хуршидович
Йўқ
Жамолов Бежан Хуршидович — Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг «Яшил иқтисодиёт ва барқарор бизнес» кафедраси ассистенти. Микроиқтисодиёт фанидан дарс беради. Педагогик фаолият, таълим жараёнини ташкил этиш, банк хизматлари ва корхона иқтисодиёти бўйича иш тажрибасига эга.
2019–2023-йилларда Термиз давлат университетида иқтисодиёт йўналиши бўйича бакалавр, 2023–2025-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида иқтисодиёт йўналиши бўйича магистр даражасини олган.
2026-йилдан 08.00.03 — «Саноат иқтисодиёти» ихтисослиги бўйича мустақил изланувчи. Тадқиқот мавзуси: «Саноат корхоналарида рақобатбардошликни ошириш механизмларини такомиллаштириш». Илмий изланишлари молиявий воситалар, инновациялар, стратегик бошқарув, рақамли трансформация ва ресурслардан самарали фойдаланиш орқали корхоналар рақобатбардошлигини оширишга қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг «Иқтисодиёт ва молия» бўлимида бош методист, «Ҳамкорбанк» АТБ Термиз филиалида корпоратив хизматлар бўлими стажёри ҳамда «Termiz Prime House» МЧЖда иқтисодчи сифатида ишлаган.
Microsoft Word, Excel, PowerPoint, Google Drive ва Zoom билан ишлайди. HTML/CSS ҳамда frontend дастурлаш асосларини ўрганган. One Million Uzbek Coders дастурининг Frontend Development Track йўналишида таҳсил олган; King’s College London томонидан тақдим этилган «Entrepreneurship: From Business Idea to Action» курси сертификатига эга.
Илмий профили: https://www.researchgate.net/profile/Bejan-Jamolov
Профессионал профили: https://www.linkedin.com/in/jamolov-bejan-85b2a2221/
Илмий қизиқишлар
Таълим3
- 2019–2023Термиз давлат университети — «Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)» йўналиши, бакалавр.
- 2023–2025Тошкент давлат иқтисодиёт университети — «Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)» йўналиши, магистр.
- 2026 – …Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 08.00.03 «Саноат иқтисодиёти» ихтисослиги бўйича мустақил изланувчи. Тадқиқот: «Саноат корхоналарида рақобатбардошликни ошириш механизмларини такомиллаштириш».
Иш тажрибаси4
- 07.09.2024 – …Тошкент давлат иқтисодиёт университети — ассистент, ҳозирги иш жойи. Дарсларни тайёрлаш ва ўтказиш, талабаларга маслаҳат бериш ҳамда илмий тадқиқотлар олиб бориш.
- 05.10.2023 – 07.09.2025Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, «Иқтисодиёт ва молия» бўлими — бош методист. Таълим жараёнини ташкил этиш, сифатни таъминлаш ва услубий ишлар.
- 12.06.2023 – 10.09.2023«Ҳамкорбанк» АТБ Термиз филиали, корпоратив хизматлар бўлими — стажёр. Банк фаолияти ва хизмат кўрсатиш жараёнларини ўрганиш.
- 01.07.2022 – 08.08.2023«Termiz Prime House» МЧЖ — иқтисодчи. Корхона иқтисодий фаолияти ва бизнес жараёнларини такомиллаштириш.
Малака ошириш1
- 03.2022 – 07.2022One Million Uzbek Coders — Frontend Development Track. Frontend дастурлаш асослари бўйича ўқув дастури.
